2022 йил 2 январ куни соат тахминан 14:30 да Мирзо Улуғбек тумани Ғазалкент ва Дурмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада 2000 йилда туғилган А. Х. бошқарувидаги "Малибу" русумли транспорт воситаси ва 1977 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги "Ласетти" русумли транспорт воситалари тўқнашуви натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида транспорт воситалари хайдовчилари тан жарохат олмаган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.






