2021 йилнинг сўнгги кунида юртимизда 125 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет учинчи кун касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199030 (+127) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
30 нафари Тошкент вилоятида,
34 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 18 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196218 (+206) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.






