Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13 ° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсад. Ҳаво ҳарорати 8-10° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.






