АсосийJamiyat

Янги йил дастурхони: овқатдан заҳарланиб қолмаслик учун амал қилиш керак бўлган қоидалар

'Янги йил дастурхони: овқатдан заҳарланиб қолмаслик учун амал қилиш керак бўлган қоидалар'ning rasmi

АОКАда “Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш масалалари” юзасидан ўтказилган брифингда  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Абдураҳмон Исмоилов аҳоли амал қилиши лозим бўлган қоидаларга тўхталди.

  • Ҳар бир маҳсулотларни фақат рухсат этилган жойлардан харид қилинг;
  •  маҳсулот сифатини кафолатловчи ҳужжатлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
  •  маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилик муддатларига эътибор қаратинг;
  •  маҳсулотнинг сифати ва айнан шу маҳсулотларга хос белгиларининг ўзгармаганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Ваҳолангки, уй бекаларимиз томонидан байрам дастурхонига қўйиладиган егуликлар, ҳар хил турдаги иссиқ ва совуқ газаклар, ширинликлар, таомлар ва ичимликлар ҳаддан ортиқ кўп миқдорда тайёрланади.

Тайёрланган маҳсулотларнинг бир-бирига мос келиши ёки келмаслигига қарамасдан истеъмол қилиниши меъда-ичак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Айниқса, бу каби ҳолатлар дастурхон атрофида йиғилган ёш болалар ва ёши катталар саломатлигига рахна солиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳам бу каби озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомларни истеъмол қилишимизда ҳар биримиз ёшимизга эътиборли бўлишимиз керак.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки,  айнан Янги йил байрами дастурхонига уй шароитларида тайёрланган, герматик идишларга қадоқланган консерва маҳсулотларини қўйиш одат тусига айланиб қолган.

Билиб қўйишимиз керак бўлган бир асосий жиҳат шуки, уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига амал қилиб бўлмайди. Шу боис ҳам бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида “Овқатдан заҳарланиш – ботулизм” касаллиги юзага келиши мумкин. Бу нафақат кучли заҳарланиш балки, айрим инсонларнинг ҳаётдан эрта кетишига сабаб бўлаётган омил эканлигини унутмайлик.

Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ кўплаб  кўнгилсизликларга гувоҳ бўламиз. Ҳар сафар унинг асосий сабаби уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидир.

Бугунги кунда мўл-кўлчилик, қандай маҳсулотни қидирсангиз савдо мажмуаларида бемалол топа оласиз. Уйда тайёрланган консерва маҳсулотларисиз ҳам дастурхонимизни тўлдириш мумкин.

Брифинг сўнгида аҳолининг овқатдан заҳарланишини олдини олиш – бу нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир тадбиркорнинг ҳам, фуқаронинг ҳам асосий вазифаси эканлиги, саломатликни асраб-авайлаш ўз қўлимизда эканлиги таъкидлаб ўтилди.  

 

    Бошқа янгиликлар