Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 28-декабрдаги қарорига мувофиқ Фарҳод Нуритдинович Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ф.Арзиев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ҳамда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида катта тажриба тўплаган.
2014-2017 йилларда. – Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2017-2020-йилларда – Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида)
2020-2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Рус, инглиз ва немис тилларини билади.






