АсосийJamiyat

Байрам кунларида ишга жалб қилинган ходимларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади — Адлия вазирлиги

'Байрам кунларида ишга жалб қилинган ходимларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади — Адлия вазирлиги'ning rasmi

Хабарингиз бор Президентнинг тегишлии Фармонига мувофиқ, 2022 йилда дам олиш кунлари белгиланди.

Унга кўра, 2022 йилда 3 январь —душанба, 4 январь —сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. Ўтган йилга Фармонга кўра эса 31 декабрь ҳам дам олиш куни ва ўзбекистонликлар бу йил Янги йил байрамида 5 кун дам олади. Бироқ айрим ходимларга мазкур кунларда навбатчилик тўғри келиши ёхуд ишга чиқишга мажбур бўлиши мумкин. 

 Адлия вазирлиги Матбуот хизматининг "darakchi.uz"га маълум қилишича, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

 Амалдаги тартибга кўра, ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

 

    Бошқа янгиликлар