АсосийJamiyat

Тезкор автотранспорт воқеа жойига етиб бориши учун яшил чироқни кутиб ўтирмайди ёки радар қўйилган ҳудудда секин юрмайди — ИИВ матбуот котиби

'Тезкор автотранспорт воқеа жойига етиб бориши учун яшил чироқни кутиб ўтирмайди ёки радар қўйилган ҳудудда секин юрмайди — ИИВ матбуот котиби'ning rasmi

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда ички ишлар органларининг хизмат автотранспортлари билан боғлиқ қоидабузарликлар, хусусан юқори тезлик билан радарга тушган ИИВ тизимидаги автотранспорт воситалари ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдирди. 

"Ҳуқуқни қўллаш жараёнидаги охирги зарурат ҳақида кўп маротаба таъкидланганига қарамай, тезкор хизмат автомашиналарининг қоидабузарликларини ахборот маконида айб сифатида пеш қилиш ёки нохолис ёндашув каби аламзадалик кайфияти такрорланиб келаётгани ачинарли ҳол албатта.

Яна бир бор қайтарамиз, тезкор ва махсус хизматларнинг автотранспортлари хизмат мажбурияти туфайли, охирги зарурат сифатида қоидаларга риоя қилмасликларига йўл қўйилади. Бу ҳолатлар қоидабузарлик ҳисобланмайди ва ҳайдовчи жаримадан озод қилинади. Албатта ҳар бир факт тегишли тартибда ўрганилиб, унга ҳуқуқий баҳо берилгандан сўнг.

Соддароқ айтилганда, агар сизга ёки яқинларингизга жиноий тажовуз бўлса, тезкор автотранспорт воқеа жойига етиб бориши учун яшил чироқ ёнишини кутиб ўтирмайди ёки радар қўйилган ҳудудда атайлаб секин юрмайди.

Ушбу мавзуга қизиқаётганлар ёки масалани тушунмаётганлар бўлса, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсовга алоқага чиқишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар