Адлия вазирига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Таъкидланишича, Мухаммадиев Актам Зайниддинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, А. Мухаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
А. Мухаммадиев ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.
2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритгани айтилади.






