АсосийJinoyat

Жиззахда банк ходими ўғри бўлиб чиқди

'Жиззахда банк ходими ўғри бўлиб чиқди'ning rasmi

Жиззах шаҳрининг "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулларини ечиб олганини билдирган. Бу ҳақда  вилоят ИИБга таяниб Zamon.uz' хабар берди. 

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг "Учариқ" маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди.

Билдирилишича, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. Жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар