АсосийSport

CAVAни ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган махсус таклифлар илгари сурилди

'CAVAни ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган махсус таклифлар илгари сурилди'ning rasmi

Бангладешда CAVAнинг йиллик умумий йиғилиши якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Бангладешнинг Дакка шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)нинг ҳар йили бўладиган умумий йиғилиши доирасида ассоциациянинг келгуси режалари, юқори натижаларга қаратилган янги ғоялар, мавжуд муаммоларнинг аниқ ечимлари борасида ўзаро фикр алмашилди.

"Шератон Дакка" меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда ассоциацияга аъзо барча 14та мамлакатдан вакиллар, жумладан 8та миллий федерация ва 6та федерациянинг ишончли вакиллари иштирок этган.

CAVA президенти, малдивлик жаноб Муҳаммад Латиф тадбир очилишида нутқ сўзлаб, барча ассоциация аъзоларини қутлаган ҳолда учрашувга муваффақият тилаган. 

Шунингдек, Атикулни CAVA тарихидаги энг катта мусобақа – АВC Марказий Зона "Challеnge CUP-2021" мусобақасига мезбонлик қилгани билан табриклаган

Дастлабки йиғилишда 8-Миллий волейбол федерациясининг 1-делегати иштирокчилар олдида сўзга чиқиб, федерациялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўзининг фикрлари ва интилишларини баён этган. Шунингдек, йиғилишда федерация аъзоларига ташаккурномалар топширилган. Мусобақада иштирок этган барча 11та терма жамоага эҳтиром сифатида кубоклар тақдим этилган.

Йиғилишда Ўзбекистон волейбол федерацияси 2021 йилда 4та турнир ўтказиш имкониятини қўлга киритгани айтилади. Федерация Бош котиби Хусан Насруллаев эса CAVA президентидан совға қабул қилиб олган.

CAVA президенти Муҳаммад Латиф иккинчи йиғилишдаги нутқида эса у 14та миллий федерациядан 13тасида миллий терма жамоалар мавжудлигини эълон қилди ҳамда унинг вазифаси 2022 йил охиригача CАВАда 14та миллий терма жамоага эга бўлишини қўшимча қилиб ўтган

Иккинчи сессияда жаноб Атикул Ислом Бангладеш ҳар доим миллий федерацияларга ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканлигини, учрашув ҳамда мусобақага мезбонлик қилиш имкониятидан жуда миннатдор эканини айтади.

Шунингдек, йиғилишда CAVA президенти ташкилотни минтақадаги биринчи рақамли ассоциацияга айлантириш мақсадида 2022 йилга мўлжалланган CAVAни ривожлантириш бўйича 4та махсус таклифни илгари суради. Таклифлар қуйидагилардан иборат:

1. 2022 йил учун даромадлар ва буджет,

2. 2022 йилгача ривожланиш дастури,

3. 2022 йил учун тадбирлар тақвими,

4. Учрашувни трансляция қилишни таклиф қилиш.

Даромад ва буджет таклифида CАВА президенти 2022 йилгача тахминан 130 минг доллар йиғишни башорат қилган ва жамғарма федерацияларни ривожлантиришга йўналтирилишини қайд этган.

2022 йил учун тадбирлар тақвими тасдиқланган ва қуйида кўрсатилганидек, 11та волейбол ва 4та пляж волейболи мусобақаларини ўтказишга келишиб олинган:

1. Марказий Осиё волейбол лигаси CAVA (эркаклар);

2. Марказий Осиё волейбол лигаси CAVA (аёллар);

3. CAVA Жанубий Осиё волейбол лигаси (эркаклар);

4. CAVA Жанубий Осиё волейбол лигаси (аёллар);

5. Волейбол бўйича CAVA Миллатлар лигаси (эркаклар);

6. Волейбол бўйича CAVA Миллатлар лигаси (аёллар);

7. CAVA волейбол Challеnge CUP (эркаклар);

8. CAVA волейбол Challеnge CUP (аёллар);

9. CAVA волейбол Чемпионати У-17 (қизлар).

    Бошқа янгиликлар