2021 йилда дунёда 400 нафар янги миллиардер пайдо бўлди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Маълум қилинишича, айни вақтда дунёда 2600 нафардан кўпроқ миллиардер борлиги айтилмоқда. Уларнинг умумий бойлиги 14 триллион долларга яқин экани маълум қилинди.
Янги миллиардерларнинг кўпчилигини Хитой экани маълум қилинган. Жумладан, бир йил давомида 160 нафар янги миллиардер пайдо бўлган. АҚШ 2-ўринда бўлиб, 2021 йилда 100 нафар янги бой чиққан. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон ва Германия (20 нафардан), Швецияда 12 нафар янги миллиардер пайдо бўлган.
2021 йилдаги янги миллиардерлар ишлаб чиқариш, технологиялар ҳамда молия ва инвестиция орқали бойлигини кўтаришга муваффақ бўлган.






