Кеча Ўзбекистонда 140 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна 200 нафарга яқин бемор касалликдан соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг қайд этишича, 28 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198626 (+139) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 10 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 9 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 6 нафари Фарғона вилоятида,
- 5 нафари Хоразм вилоятида,
- 38 нафари Тошкент вилоятида,
- 50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1485 нафарни ташкил қилди.






