АсосийJamiyat

Бухорода мактабни иситишга ажратилган кўмир сотиб юборилди. Ҳодисага ойдинлик киритилди

'Бухорода мактабни иситишга ажратилган кўмир сотиб юборилди. Ҳодисага ойдинлик киритилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро мактабларидан бирида мактаб биносини иситиш учун ажратилган кўмир ноқонуний тарзда фуқарога сотилаётгани ҳақидаги видеоёзув тарқатилди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ХТВ расмий муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат 2019 йилда Шофиркон туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлганлиги аниқланди. Мактаб биносини иситиш учун ажратилган кўмирни ноқонуний тарзда фуқарога сотган мактабнинг собиқ қоровули ҳамда масъул ходимларига нисбатан туман прокуратураси томонидан маъмурий чора кўрилган.

2021-2022 ўқув йили учун мактабда куз-қиш мавсуми беталофат ўтказиш мақсадида мавжуд 6 дона тежамкор қозонлар ва барча иситиш тизимлари тамирланиб, 4 нафар мавсумий ўт ёқувчилар бириктирилган.

Айни пайтда жорий мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида мактабда барча хавфсизлик чоралари кўрилган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар