2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 198487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда ССВ қайд этмоқда.
Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг:
- 10 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида
- 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 12 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 7 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 1 нафари Тошкент вилоятида,
- 35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.






