Пилот лойиҳа доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун бепул рус тили ва Россия тарихи бўйича ўқув курслари ташкил этилди.
Ушбу ўқув курслари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Бухоро вилояти филиали ва Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.
Агентлик хабарига кўра, Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан танлаб олинган ҳамда пилот лойиҳа доирасида ўқув курсларида ўқитилган фуқароларга Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университети томонидан тегишли сертификатлар топширилди.






