АсосийJamiyat

Фарғонада қарийб 120 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

'Фарғонада қарийб 120 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. 

Маълум бўлишича, тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “ИСУЗУ” русумли юк автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 119,6 миллион сўмлик 3 турдаги 61876 дона пиротехника воситалари ва 12000 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар