АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев Олмалиқда уйма-уй юриб аҳоли дардини эшитди (фото)

'Зойир Мирзаев Олмалиқда уйма-уй юриб аҳоли дардини эшитди (фото)'ning rasmi

Олмалиқ шаҳар Сўфи Оллаёр маҳалла фуқаролар йиғини "Тотувлик" кўчасидаги 9-"Б" кўп хонадонли уйда бўлиб, бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашди. Вилоят етакчисига сектор раҳбарлари, шаҳар мутасаддилари ҳамроҳлик қилишди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Ижтимоий уй мақомидаги мазкур манзилда 53 та квартира бўлиб, улар асосан ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларга ажратилган. Бу ерда Олмалиқ шаҳридан ташқари вилоятнинг турли шаҳар ва туманларида рўйхатда турувчи оилалар умргузаронлик қилаётир.

photo2021-12-2614-33-16.jpg

Вилоят раҳбари хонадонларга кириб, оила соҳибларининг яшаш тарзи, муаммолари билан қизиқди. Оила бекалари, бу ерда тарбияланаётган ўғил-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таълим олиши, қизиқишлари ҳақида сўради. Оила соҳибларини кириб келаётган Янги йил билан қутлади.

Ўз навбатида, аҳоли вакиллари маиший турмуш ва рўзғор муаммолари, яшаш шароитлари билан боғлиқ муаммоларини баён этишди. Ногиронлиги бўлган шахслар асосан уй-жой таъминоти, коммунал соҳа, тиббий хизматдан фойдаланиш, бандлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

photo2021-12-2614-33-07.jpg

Жисмоний имконияти чекланганига қарамай, меҳнат қилиб, рўзғорини бинойидек тебратаётган, орзу умидларининг рўёби бўлган фарзандларини оқ ювиб, оқ тараётган айрим хонадон соҳиблари вилоят ҳокимига бундай байрамолди эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.

Муаммоли оилалар кўтарган масалалар ечими юзасидан мутасаддилар зиммасига тегишли топшириқлар юкланди.

Хонадонлардан бирида яшовчи Хан Сайёра исмли уй бекаси биринчи гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғининг ҳам жисмоний имконияти чекланган. Икки фарзанди бор, бахтга қарши, фарзандларининг ҳам бири ногирон.

Вилоят ҳокими билан мулоқотда аёл асли қибрайлик экани, у ерда қариндошлари борлиги, имконият доирасида ўзи туғилиб ўсган манзилдан уй-жой бўлса, яшаши ва ногирон гўдагини вояга етказиши анча осон кечишини билдириб, шу масалада ёрдам сўради. Вилоят раҳбари бу каби ҳолатлар бошқа оилаларда ҳам мавжуд эканини инобатга олиб, тегишли ҳудудлар мутасаддилари шу ерга келиб, масалани пухта ўрганишлари, аниқ таклифлар асосида йўл харитаси тузиб, масалани ҳал этишлари лозимлигини, заруратга кўра молиявий жиҳатларига ёрдам беражагини қайд этди.

photo2021-12-2614-33-31.jpg

Вилоят етакчиси бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратар экан, "Қўл билан берганга қуш тўймас" деган халқ мақолини эслади. Шу сабабли, имконияти бўлган уй бекаларимиз ўз рўзғорлари, фарзандлари учун масъулиятни зиммага олиб, фойдали, муқим даромадли ишлар билан шуғулланишлари лозим, деди вилоят етакчиси. Бу масалада хотин-қизларни касбга ўргатиш, айтайлик, аёлларга хос бўлган чеварлик, қандолатпазлик каби қисқа курсларни шу ернинг ўзида ташкил этиш, ўқиш ҳаражатларини хомийлик асосида тўлаб бериш таклифи ўртага ташланди.

photo2021-12-2614-33-37.jpg

Дарвоқе, шу ернинг ўзида маҳаллада "темир дафтар" рўйхатларида турувчи оилаларга давлатимиз раҳбари номидан янги йил табрикномаси, моддий ёрдам ва байрам совғалари тортиқ этилди.

Мазуга доир:

"Уйимиз йўқ, ҳоким бува, сносга тушган"...   Зойир Мирзаев Олмалиқда эканлигини эшитган болакай унинг олдига етиб келди

    Бошқа янгиликлар