Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясидан сўнг оммавий ахборот воситалар вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилган.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди. Хусусан, мурожаатномада келтирилган турли соҳалардаги таҳлиллар ва режалар, вилоятнинг олис жойларида мактаб ўқувчилари учун махсус транспорт қатновини йўлга қўйиш, хорижда ишлаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, йўл қурилиши, хизмат кўрсатиш ва саноат тармоқларининг келгусидаги фаолиятини ривожлантириш каби кўплаб мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
– Бугунги кунда ҳоким эрталаб шифокор, "обед"да ўқитувчи, кечга томон тадбиркор, кечаси керак бўлса фаррош ёки йўлчи бўлсин, – деди З. Мирзаев. – Ҳамма соҳани яхши билиши, тушуниши муҳимдир. Лекин ҳар қайси раҳбар, ёки соҳа эгаси “Мени фикрим тўғри”, деса хато қилади. Биз шундай фикрлашимиз керакки, кенг жамоатчилик қўллаб-қувватласагина тўғри бўлади. Мен шуни тарафдориман.






