АсосийJamiyat

Айрим давлат ОТМларига контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилаш ваколати берилди

'Айрим давлат ОТМларига контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилаш ваколати берилди'ning rasmi

“Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–61-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. 

 Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланди.  

 Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:

  •  контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
  •  маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
  •  ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
  •  хорижийан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
  •  бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
  •  автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

 

 Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.  

 

    Бошқа янгиликлар