Бугун, 27 ноябрь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. "Ўзгидромет" бу ҳақда маълумот берди.
Қайд этилишича, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қор ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтда эса ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсад. Ҳаво ҳарорати 0-2° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ бўлади.






