АсосийJamiyat

Тошкент вилояти марказида янги шахмат майдончаси ташкил этилди

'Тошкент вилояти марказида янги шахмат майдончаси ташкил этилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг маркази ҳисобланган Нурафшон шаҳрида, вилоят ҳокимлиги биносининг ёнгинасидаги боғда шахмат майдончаси ташкил этилди.

Туризм ва спорт вазирлиги буни маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозирда вилоятни комплекс ривожлантириш, аҳоли учун барча шарт-шароитларни яратиш ва уларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар йўлга қўйилмоқда.

"Боғ марказида яратилган шахмат майдончаси ҳамма қатори оммавий ахборот воситалари ходимларида ҳам қизиқиш уйғотди",-дейди вазирлик.

Шунингдек, аҳоли соғлом турмуш тарзини яхшилаш учун йўлга қўйилган бу каби лойиҳалар вилоятнинг ҳар бир ҳудудида барпо этилиши мумкинлиги таъкидланади.

    Бошқа янгиликлар