Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қор ёғмоқда. Автомобил йўлларини қордан тозалаш ишлари амалга оширилиб, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмаси сепилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
️Хабарда айтилишича, ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан:
Оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўрамоқда.
Бундан ташқари ҳайдовчиларга заруратсиз тунги вақтда транспорт воситасида ҳаракатланмаслик тавсия қилинди.






