Президент Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу мажмуа Ўзбекистонда янги саноат даврининг ифодаси, деб баҳоланмоқда. Янги заводда Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.
Ташриф чоғида Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига ҳам тамал тоши қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ташриф доирасидаги тадбирларда "Даракчи" мухбири ҳам иштирок этмоқда. Янгиликларни сайтимиз орқали ёритиб борамиз.






