АсосийDunyo

Исроилда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди

'Исроилда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди'ning rasmi

Исроиллик олимлар Amor-18 номли коронавирусига қарши дорининг клиник синовларини ўтказди. The Jerusalem Post хабарига кўра, препаратни синаб кўрган 18 кишининг барчаси тузалиб кетди, дея ёзмоқда "Замон"

Бу Safed шаҳридаги Ziv тиббиёт марказида синовдан ўтган Amorphical биотехнологик компаниясининг препарати.

Таъкидланишича, тестлар енгил аломатлари бўлган беморларда ҳам, касаллик оғир кечаётган  беморларда ҳам ўтказилган.
 

“Дори қабул қилган беморлар бир неча кун ичида тузалиб, уйга юборилгани учун синов 100 фоиз муваффақиятли ўтди”, — дейилади хабарда.


Аморф калций карбонат (АCC) янги Amor-18 препаратининг асосий компонентидир. У оғиз орқали ёки нафас олиш йўли билан юборилган.

АCC ҳар бир ҳужайра атрофида кислотали pH ўзгаришларини тартибга солиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар коронавируснинг ҳужайраларга кириб, кўпайишига таъсир қилади.

    Бошқа янгиликлар