АсосийSport

Гимнастикачи қизларимиз Дубай шоҳсупасида

'Гимнастикачи қизларимиз Дубай шоҳсупасида'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бадиий гимнастика бўйича кичик ўсмир ёшидаги қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. Унда мамлакатимиз ёшлари ҳам муносиб иштирок этишди.

“International Rhythmic Gimnastics CUP Dubai-2021” деб номланган ушбу халқаро турнирда дунёнинг 10дан ортиқ давлатидан ёш бадиий гимнастикачилар иштирок этишди. Унда Замира Саноқулова мураббийлигидаги ёш гимнастларимиз ҳам ўз омадини синаб кўришди.

Мусобақада ҳамюртларимиздан Элзара Третякова эркин машқда олтин медалга сазовор бўлди. Дурдона Обиджонованинг ҳалқа ёрдамида бажарилган машқи ҳакамлар томонидан олтин медалга лойиқ кўрилган бўлса, эркин машқда у бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, вакилаларимиздан Ева Килдишова ҳалқа ёрдамида бажарилган машқда кумуш, эркин машқда бронза. Афсона Валиева булава ҳамда эркин машқда кумуш, Солиҳа Наврўзова эса эркин машқда бронза медали билан тақдирланишди.

Бошқа янгиликлар