Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги PF-35-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифидан киритилган чегирмалар тўғрисидаги эълон талабалар томонидан саволлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон темир йўллари АЖ бу бўйича изоҳ берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари талабалари учун имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF-517-sonli 1992 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг йиллик қишки таътиллари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳар йили 28 декабрдан 10 январга қадар белгиланади. Мазкур хужжатда қайд этилишича, қишки таътил даврида кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларига йўл ҳақи 50 фоизли чегирма билан сотилади.
Шу кунларда эълон қилинган, яъни 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январгача бўлган даврдагига чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоизли чегирма Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларининг қолган бошқа таълим бўлимлари (сиртқи, кечки ва магистратура) талаба ва ўқувчиларига нисбатан қўлланилади.
ЭСЛАТМА: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди. Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўла кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






