АсосийDunyo

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Москвадаги концеренцияда иштирок этди

'Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Москвадаги концеренцияда иштирок этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи полковник Шавкатбек Мамажонов раҳбарлигидаги мамлакатимиз ҳарбий делегацияси жорий йилнинг 22-24-декабр кунлари Россия томонининг таклифига биноан Россия пойтахти Москва шаҳрида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинларининг И режалаштирувчи конференсиясида иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ушбу конференсияни ўтказишдан мақсад, “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Тадбирда Озарбайжон, Алжир Халқ Демократик Республикаси, Арманистон, Бангладеш, Беларус Республикаси, Венесуела, Ветнам Социалистик Республикаси, Зимбабве, Ҳиндистон, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Қатар, Қирғиз Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Мянма, Покистон Ислом Республикаси, Фаластин, Саудия Арабистони, Сербия, Тожикистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этдилар.

Конференсияда Ўзбекистон делегацияси раҳбари полковник Шавкатбек Мамажонов иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакилларининг халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки ҳақида тақдимот ҳамда “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинларининг баъзи мусобақаларини бизнинг мамлакатимиз ҳудудида ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг таклифларини ҳавола этди.

 

    Бошқа янгиликлар