АсосийJamiyat

Ижро интизомини қатъий назоратга олиш ҳамон олдимизда кўндаланг турибди — Озодбек Назарбеков

'Ижро интизомини қатъий назоратга олиш ҳамон олдимизда кўндаланг турибди — Озодбек Назарбеков'ning rasmi

Маданият вазирлиги марказий аппаратида ушбу масалага оид танқидий йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков хабар бермоқда.

"Ижро интизоми назорати масаласига оид йиғилиш ўтказдик",-дейди Назарбеков.

Шунингдек, таъкидланишича, йиғилишда жорий йилда ижро интизомини назорат қилиш борасида олиб борилган ишлар танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар, муаммолар, шунингдек,  вазирлик тизим ташкилотларида ўтказилган текширув давомида аниқланган коррупцион ҳолатларни жиддий муҳокама қилинган.

Унинг давомида эндиликда ўтказиладиган танловлар ҳамда маданий лойиҳалар нафақат вилоятлар ва  чекка туманларни қамраб олиши айтилади.

"Аммо шуни ҳам таъкидлаш лозимки, тизимда ижро интизомини тартибга солишни қатъий назоратга олиш каби масалалар ҳамон олдимизда кўндаланг турибди",-дейди вазир.

"Айтиш керакки, ўтган беш йилликда берилган имкониятларнинг натижасини яққолроқ намоён этиш, коррупцияга тўла барҳам бериш келгуси фаолиятимизга қўйилган асосий талабдир.  Эндиликда ҳар бир соҳадаги фаолият ва коррупция масаласи Давлатимиз раҳбарининг қаттиқ назорати остига олинди.  Бу эса биздан янада кўпроқ масъулият ва жиддий эътибор талаб қилади",-дейди у.

Маълум қилинишича, йиғилиш якунида 2022-2025 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастури ҳамда Ўзбекистон раҳбари томонидан белгилаб берилган соҳага оид устувор вазифалар юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар белгилаб олинди.

    Бошқа янгиликлар