Тошкентдаги "Юнусобод"спорт мажмуасида 3 кун давом этган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати кеча ўз якунига етди. Баҳслар оғир вазн тоифасидаги полвонлар мусобақаси билан якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, -100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев, +100 кгда эса Бекмурод Олтибоев ғалаба қозониб, яна бир карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритишган. Шунингдек, Отабек Тўрабоев, Элбек Абдуллаев каби сурхондарёлик полвонлар ажойиб кураши билан мухлисларда катта таассурот қолдиришган.
Қуйида батафсил натижалар билан танишинг:
-100 кг вазн тоифаси
1. Музаффарбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)
2. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)
3. Баҳром Ражабов (Тошкент шаҳри)
3. Ақлмуродбек Худойбердиев (Сурхондарё)
+100 кг вазн тоифаси
1. Бекмурод Олтибоев (Сурхондарё)
2. Элбек Абдуллаев (Сурхондарё)
3. Шоҳруҳ Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Ўткирбек Тўрабоев (Сурхондарё)
-78 кг вазн тоифаси
1. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)
2. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)
3. Покиза Камолиддинова (Тошкент шаҳри)
3. Турсунпошша Нурметова (Хоразм)
+78 кг вазн тоифаси
1. Моҳинур Пармонова (Қашқадарё)
2. Фотима Қуранбоева (Хоразм)
3. Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)
3. Чарос Озодова (Хоразм)






