АсосийJamiyat

Самарқандда "Лада" йўлда ҳаракатланиб кетаётган вақт ёниб кетди

'Самарқандда "Лада" йўлда ҳаракатланиб кетаётган вақт ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 23 декабрь куни соат 18:10 ларда Самарқанд шаҳрида фуқаронинг бошқарувидаги "Лада-2115" русумли автомобиль ҳаракатланиб кетаётган вақтда ёниб кетган. Қайд этилишича, бунга транспорт воситасининг двигатель қисмида юз берган қисқа туташув сабаб бўлган.

ЙҲХББнинг хабар беришича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан вақтида бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилади.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз",-дейилади ЙҲХББ хабарида.

    Бошқа янгиликлар