Чиноз тумани Баркамол авлод болалар мактаби роботатехника тўгараги ўқувчиси Муҳаммаджон Ҳамидуллаев ўзбек тилида сўзлашувчи робот яратди. Бу ҳақда Тошкент вилоят Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Асосий вазифаси инсонлар саломатлигини назорат қилувчи "РОБО-ДОКТОР" аҳолига учун кўплаб тиббий маслаҳатлар беради. Бундан ташқари, беморларга санитария-гигиена ҳолатларига назорат қилиш, қон босимини ўлчаш каби вазифаларни ҳам бажаради.
Ўқувчилар тўгарак дарсларида бу каби кўплаб қизиқарли лойиҳалар устида изланишлар олиб бормоқда.






