Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига йўлланган мурожаатлар сони шу кунгача 2558 тага етди. Улардан 72 фоизи ўз ечимини топган бўлса, қолган қисми ижро жараёнига йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг:
- 545 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
- 134 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
- 132 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
- 82 таси илм-фан,
- Э 74 таси олий тиббий таълим,
- 64 таси санитария-эпидемиология хизмати,
- 58 таси фармацевтика,
- 54 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
- 49 таси ижтимоий ҳимоя,
- 45 таси хусусий тиббиёт каби йўналишларга дахлдордир.
Қолаверса, малака ошириш, шошилинч тиббий ёрдам, ўрта махсус тиббий таълим, юридик хизмат, соғлом турмуш тарзи, давлат хусусий шерикчилик йўналишлари бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар қабул қилинган.
Мурожаатларнинг катта қисми Тошкент шаҳри (179 та), Қашқадарё (131 та) ҳамда Фарғона (129 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Бинобарин, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 58 фоизи бирламчи тиббий ёрдам йўналишига оиддир. Ҳудудлар кесимида эса уларнинг 22 фоизи Наманган ва Андижон вилоятларига, қолган 78 фоизи эса республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳисобига тўғри келмоқда.






