АсосийJamiyat

Янги йил арафасида Сирдарёдаги 12 мингга яқин оилага бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

'Янги йил арафасида Сирдарёдаги 12 мингга яқин оилага бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида кенгайтирилган видеоконференс алоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати "Даракчи.уз" га хабар берди.  

– Юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ҳар бир хонадонга кириб бориши лозим, –деди Ғофуржон Мирзаев. – Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан вилоятдаги “Темир дафтар” рўйхатида бўлган, 18 ёшгача фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боласи бор жами 11 816 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Йиғилишда ушбу моддий ёрдам пулларининг жорий йил 30 декабрга қадар манзилли етказилишини таъминлаш кераклиги айтилди.

Бунинг учун эса туман, шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида туман иқтисодиёт, молия, пенсия, маҳалла, бандлик бўлимлари ҳамда тижорат банклари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилади.

Вилоят ҳокими томонидан ишчи гуруҳ таркибига қўшимча равишда “Ҳоким ёрдамчилари”, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатларини ҳам киритиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, тегишли маъсулларга маҳаллалар кесимида маблағ тарқатиладиган куни, соати ва жойини аниқ кўрсатган ҳолда график тасдиқлаш ҳамда тарқатиш жараёнини тўлиқ назорат қилиш вазифаси юклатилди.

    Бошқа янгиликлар