Ўзбекистон ёшлар мукофоти, "Соғлом авлод учун" ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов вафот этди.
Маданият вазирлиги ахборот хизмати бу ҳақда оммага маълум қилди.
Қайд этилишича, Шермат Ёрматов ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куюнчак раҳбар, “Қўшиғим, жон қўшиғим”, “Биргаликда куйлаймиз”, “До, ре, ми, фа, соль”, “Санъат ғунчалари” каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим сифатида барчанинг ёдила қолган.
Шунингдек: "Ўзбекистон маданият вазирлиги жамоаси улуғ санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинлари, ҳамкасб ва шогирдларига чуқур қайғу ила таъзия изҳор этади",-дейилади хабарда.






