АсосийSport

Юнон-рум кураши: Ўзбекистоннинг энг "зўр"лари аниқ бўлди

'Юнон-рум кураши: Ўзбекистоннинг энг "зўр"лари аниқ бўлди'ning rasmi

Тошкентдаги "Универсал" спорт мажмуасида ўтаётган кураш жанглари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун баҳслари якунланди. Бугунги дастур билан "классик" курашчиларнинг иштирокидаги беллашувлар ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, бугунги беллашувларда бир қатор полвонлар ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионлигини расмийлаштириб олишди. 

Қуйида ғолиб ва совриндорларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

60 кг:

1. Феруз Тўхтаев (Бухоро);

2. Абдулазиз Турсунбоев (Наманган);

3. Илҳом Баҳромов (Самарқанд);

3. Муҳаммадқодир Юсупов (Андижон).

67 кг:

1. Аброр Атабаев (Фарғона);

2. Маҳмуд Бахшиллоев (Бухоро);

3. Илёс Абдуназаров (Тошкент вилояти);

3. Собир Казакбаев (Жиззах).

72 кг:

1. Мирзобек Раҳматов (Бухоро);

2. Бекзод Умаров (Навоий);

3. Дилшод Мадаминов (Тошкент шаҳри);

3. Жамшид Қўзиев (Тошкент вилояти).

97 кг:

1. Муҳаммадали Шамсиддинов (Бухоро);

2. Аброр Нурмуҳаммедов (Тошкент);

3. Ергали Айхимбаев (Тошкент вилояти);

3. Ботир Кандилов (Қашқадарё).

    Бошқа янгиликлар