АсосийJamiyat

Фарғоналик ёш ихтирочи яна бир қурилмани космосга учирди. Бу сафар анча узоқроққа...

'Фарғоналик ёш ихтирочи яна бир қурилмани космосга учирди. Бу сафар анча узоқроққа...'ning rasmi

Марғилон шаҳридаги рақамли технологиялар марказида 20 декабрдан 25 декабргача хакатон, идеатон, робототехника ва киберспорт йўналишларида “ICT Fergana 2021” ҳафталиги танловлари ўтказилмоқда. "Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” доирасида ташкил этилаётган ушбу танловларда бугун робототехника йўналишида қатнашаётган ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди, дея хабар бермоқда ҳокимлик.

Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихида илк марта космосга мини спутник учирган ва 42 минг метр баландликдан Ерни тасвирга олган фарғоналик ёш ихтирочи Зиёдулло Бутахонов бу сафар 50 км узоқликка кўтарила оладиган стратостат қурилмасини ишга солган.

Шу ўринда, ташкил этилган тадбир давомида иштирокчилар Фарғонада IT соҳасида илк натижаларга эришилаётганлигини эътироф этишган. Хусусан, Марғилон рақамли технологиялар марказида ҳозирда 400 нафардан ортиқ ёшларга билим бериб келинаётгани айтилади .

Таъкидланишича, марказ резидентлари томонидан яратилган 10 га яқин лойиҳалар амалиётда ўзини оқлаб улгурган.  

    Бошқа янгиликлар