АсосийJamiyat

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ баъзи йўловчиларга байрам арафасида чегирмалар эълон қилди

'"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ баъзи йўловчиларга байрам арафасида чегирмалар эълон қилди'ning rasmi

Маълумот учун, чегирмалар 2021 йилнинг 31 декабридан 2022 йилнинг 4 январига қадар амал қилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти  Ўзбекистонда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифидан киритилган чегирмалар ҳақида эълон қилди.  

Қайд этилишича, бу чегирмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-35-сонли Фармонига мувофиқ белгиланди.

Юқоридаги Фармонга асосан, 2021 йилнинг 31 декабрь - 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21-23 март ва 2022 йил 1-2 центябр кунларида қуйидаги байрам чегирмалар мавжуд:

  • Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;  
  •  Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;  
  •  Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;  
  • Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15%; 
  • "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. 

"Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди",-дейилади хабарда.

Шунингдек, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар