Китоб 1952 йилда Германиядаги Гутенберг музейи томонидан нашр этилган бир неча юз нусхалардан бири ҳисобланади.
Қайд этилишича, ундаги матнларни фақат ва фақат лупа билан ўқиш мумкин.
Ушбу ғайриоддий китоб Брюсселдаги Аренберг ауционида сотилган. "The Guardian" га таяниб Zamon.uz' нашрининг ёзишича, унинг нархи 3500 еврони ташкил қилган.
Китобнинг ҳажми бешга беш миллиметрни ташкил қилади. Бу қаламнинг ўткир учидан кичикроқ. Аввалига тери билан қопланган китоб бир ярим минг эврогача сотилиши режалаштиришган, бироқ кимошди савдоси пайтида аноним харидор нархни икки бараварга оширган.
Матн шунчалик кичикки, уни оддий кўз билан ўқиб бўлмайди. Аукционер Анри Годтнинг сўзларига кўра, кучли лупа керак бўлади.






