АсосийJamiyat

Самарқанддаги хонадонларнинг бирида 2 кишининг жасади топилди

'Самарқанддаги хонадонларнинг бирида 2 кишининг жасади топилди'ning rasmi

zamon.uz сайтига кўра, мазкур ҳодиса Юқори туркман маҳалласида содир бўлган.

Воқеа юзасидан бирламчи хулосаларга кўра, фуқаролар эҳтиётсизлик оқибатида табиий газдан фойдаланиб, этиологик заҳарланишдан вафот этган бўлиши мумкин. 

Мазкур ҳолатни ўрганиш учун туман комиссияси тузилган.

Комиссия томонидан бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати бўйича ўзгаришларни қайд этиш, табиий газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларнинг тури, русуми, маркаси, уларнинг жойлашув ўрни  эътиборга олинган.

Бундан ташқари,  техник ҳолатини аниқлаш, дудбўрон ва шамоллатиш каналларининг лойиҳа ҳужжатларига, белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш, бахтсиз ҳодиса гувоҳлари билан суҳбат олиб бориш кабилар кўзда тутилган.

 

    Бошқа янгиликлар