АсосийJamiyat

Аёллар, қизлар, гендер тенглик... Ўзбекистон раислигида ўтган етакчи аёллар мулоқоти қандай тус олди?

'Аёллар, қизлар, гендер тенглик... Ўзбекистон раислигида ўтган етакчи аёллар мулоқоти қандай тус олди?'ning rasmi

2022 йилда етакчи аёллар Мулоқотига Туркманистон раислик қиладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисобида маълум қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар 2021 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти минтақа давлатлари аёлларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва барқарор ривожланиши, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги маданий-гуманитар жараёнларда янада фаолроқ роль ўйнашга бўлган интилишларини юқори даражада эътироф этиш ва қўллаб-қувватлашга муваффақ бўлганини таъкидладилар, дея хабар қилади Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.

Қайд этилишича, йиғилишда тўғридан-тўғри иштирок этган БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман қуйидагича фикр билдирган:

"Мулоқот минтақадаги аёллар ўртасида барча даражадаги салоҳиятни ошириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишида муҳимлигини таъкидлайман. Мулоқот иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг деградацияси каби экзистенциал таҳдидларга жавоб чораларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшиш имкониятига эга. Бу энг жиддий минтақавий таҳдидлардан бири – хусусан, минтақада тинчлик ва хавфсизликка таҳдиддир. Аёллар ва қизлар учун ушбу жараёнларнинг хавф-хатарларини кўпроқ таҳлил қилиш ва атроф-муҳит деградацияси оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш учун инклюзив ва гендер сиёсатни амалга ошириш учун кўпроқ ҳаракат қилиш зарур",-дейди у.

Шу билан бирга, Наталя Герман Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти Ўзбекистон раислигида сермаҳсул ва самарали бўлганини қайд этган.

"Минтақавий платформа фаолиятининг биринчи йилида белгиланган суръат Мулоқотни янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз",-дейди  БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари.

    Бошқа янгиликлар