Куни кеча Тошкент ёшлар форуми доирасида Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Абдуҳакимов ёшлар билан уларнинг туризм, спорт, маданият ва экология соҳаларидаги истиқболли лойиҳалари бўйича ишлашга тайёрлигини таъкидлаб ўтган.
Бош вазир ўринбосарининг фикрича, йирик спорт мусобақаларини ўтказиш орқали ёшларнинг соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва спортга эътибор қаратишга бўлган рағбатини ошириш мумкин.
А.Абдуҳакимов шунингдек, ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаолликка чақирди, уларнинг диққатини экология мавзусига қаратиб, Орол денгизи фожеасининг инсонлар ҳаётига таъсири сўз юритган.
"Яқинда спорт марафонлари кетма-кетлиги ўтказилди" – дея маълум қилади А.Абдуҳакимов.
"Шулардан бири Орол денгизига бағишланган эди. Биз тушунишимиз керакки, табиат хатоларимизни кечирмайди. Яқинда пойтахтда кузатилган чангли бўронни эсласангиз керак, иқтисодий манфаатлар ортидан экологияга етказилган зарар оқибатларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин",-дейди у.
А.Абдуҳакимов ёшлардан савол ва таклифларини сўраган. Ҳар бир саволга батафсил жавоб бериб, иштирокчиларнинг қизиқарли ғоялари учун миннатдорлик билдирган.






