АсосийJamiyat

Ходимларини пиёда юришга мажбурлаган ташкилот раҳбарлари Дубайга юборилади  

'Ходимларини пиёда юришга мажбурлаган ташкилот раҳбарлари Дубайга юборилади   'ning rasmi

Бу ҳақда Шуҳрат Абдураҳмонов халқ депутатлари вилоят кенгашининг 30 сессиясида маълум қилди, деб ёзади Zamon.uz

Кеча, 20 декабрь куни халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижонда аҳолини овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида янги тажриба йўлга қўйилганини айтиб, ҳар куни эрталаб ва кечқурунда бир соатдан пиёда юрганларни саёҳатларга юборишини маълум қилган.

“Битта маҳаллада беш юзта хонадондан ҳеч бўлмаса биттадан чиқиб бир ой эрталаб ва кечқурун бир соатдан пиёда юрса, ўша маҳалладагиларни барчасини Самарқанд ва Бухорога саёҳатга юбораман. Агарда маҳалла раиси, профилактика инспектори ва уларнинг атрофидагилар уч ой давомида хонадонлардаги фуқароларни пиёда юришга жалб этишни ташкиллаштириб берса, уларни Дубайга юбораман.

Бундан ташқари, узлуксиз равишда эрталаб ва кечқурун ходимлари билан бирга пиёда юришни ташкил қилган ташкилот раҳбарларини ҳам Дубайга жўнатвораман. Қанча пул кетса ҳам майли. Мақсад одамларни юргазиш. Бундан ортиқ бошқа нима қилиш керак?”, — дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Бошқа янгиликлар