АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уриши туфайли вафот этди

'Тошкент вилоятида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уриши туфайли вафот этди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ИИВ 2 сон Тошкент академик лицейининг 3 курс талабаси бўлган З. Ж. ни Қибрай туманида жойлашган “Оққовоқ” темирйўл бекатининг 21 километрида вагон устига чиқиши оқибатида юқори кучланишдаги ток урган ва воқеа жойида вафот этган.

20 декабрь куни у ўқиган лицейда мазкур бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтган. Йиғилишда ўқувчиларга темирйўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темирйўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темирйўл атрофида қулоқчинлардан фойдаланмаслик ва темирйўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги ҳақида тушунчалар берилган.

Бошқа янгиликлар