Ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 20 декабрь кунига белгиланган сессиясида вилоят ҳокими Эргаш Солиев мурожаатнома йўллаши ва унда депутатлардан ҳокимига савол бермаслик талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қолаверса, депутатлар сессияга телефон билан қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг ҳолат юзасидан билдирган муносабатида сессия йиғилиши вилоят телевиденияси ҳамда ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри ёритилишини инобатга олган ҳолда йиғилишига ҳалақит бермаслик мақсадида телефон овоссиз ҳолатга келтириш тавсия этилгани маълум қилинган.
Маълум қилинишича, айрим туманларнинг узоқлиги сабабли регламентга асосан, депутатларнинг сессия йиғилишига кечикиб келишига йўл қўймаслик учун эслатилган.






