АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бу ҳафта кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'Ўзбекистонда бу ҳафта кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар