Кеча, 18 декабрь куни ХIХ асрга оид ўзбек халқининг бетакрор меъморий ёдгорлиги бўлган"ҚУШТУТ" галереясида "ЎЗБEК ЁЗУВИ ВА КИТОБОТ САНЪАТИ" доимий экспозицияси ташкил этилди.
Ўзбекистон мадания мерос агентлигининг қайд этишича, экспозициядан қарийб уч минг йиллик тарихга эга бўлган, ўзбек аждодлари ихтиро қилган ва фойдаланган, қадим хоразм, бақтря, суғд ёзувлари, шунингдек, лотин ва кирилл альфавитларидаги осори атиқалар, қадимги қўлёзмалар ўрин олган.
"Тадбирдан мақсад ўзбек ёзувини қарийб 3 минг йилдан ортиқ тарихи, аждодларимиз яратган ва жорий қилган ёзувлар , шунингдек, хаттотлик, каллиграфия санъати даражасига кўтарилганлиги ҳақида хорижий сайёҳлар, ёшлар ва қизиқувчиларга маълумот ҳамда тушунча беришдан иборат",-дея таъкидланади агентлик хабарида.






