АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ҳужжатсиз кондиционер "ташиган" ҳайдовчига чора кўрилди

'Тошкент вилоятида ҳужжатсиз кондиционер "ташиган" ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

2021 йил 17 декабрь куни соат 20:50 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Қўқон-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилади.

Маълум бўлишича, автомобиль текширилганда, юкхонаси ва салон қисмида 25 та қутида, хорижий мамлакатда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган "кондиционер"лар олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ж.Э ҳамда аниқланган воситалар вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлимига топширилган.

Бошқа янгиликлар