Ижтимоий тармоқларда "Қамчиқ" довонида қуюқ туман тушганлиги боис автомобиль йўлида кўринувчанлик қисқарганлиги айтилган видео тарқалмоқда. Мазкур хабарларга ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати тезкор муносабат билдирди.
"Юқоридаги суратлар айни вақтларда олинган бўлиб, довонда об-ҳаво шароити яхши, туман йўқ, йўллар қуруқ бўлиб, ҳаракат хавфсизлиги ходимлар томонидан таъминланмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.






