АсосийJamiyat

Туризм ва спорт вазирлиги ва Маданий мерос агентлиги янги танлов эълон қилди

'Туризм ва спорт вазирлиги ва Маданий мерос агентлиги янги танлов эълон қилди'ning rasmi

2021-йилнинг 16-26-декабр кунлари Туризм ва спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, “Миллий PR-маркази” Мамлакатимизнинг моддий маданий мерос обектлари салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ёритиб беришга қаратилган энг яхши қисқа метражли видеороликлар кўрик-танловини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатнинг моддий маданий мерос обектлари салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ёритиб беришга қаратилган энг яхши қисқа метражли видеороликлар кўрик-танлови ташкил этилмоқда.  

Танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъий назар, 16 ёшга тўлган барча фуқаролар, ижодкорлар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчиларга якка тартибда ёки жамоа сифатида қатнашишга рухсат берилади. Танлов ҳақидаги маълумотлар ўзбек, рус, инглиз тилларида Туризм ва спорт вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.  

Танловга материалларни 2021-йилнинг тақдим этиш мумкин. Унда Республикамизнинг диққатга сазовор тарихий қадамжолари, музейларининг салоҳияти очиб беришга қаратилган видеороликлар сараланади.

 

Танловнинг мақсади:

  •  мамлакатнинг моддий маданий мерос обектлари, музейлари салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ёритиш;
  • маданий мерос обектларини сақлаш ва ҳимоя қилишга жамоатчилик ролини ошириш;
  • ушбу йўналишда қизиқувчи ҳамда фаолият олиб борадиган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш;
  • бой маданий меросимиз тўғрисида халқимиз ҳамда хорижликларни хабардор этиш.

Танлов қуйидаги мезонлар асосида ўтказилади:

  •  ўзига хослилик;  
  • роликнинг Ўзбекистон, шунингдек, дунёнинг бошқа мамлакатлари аҳолиси учун тушунарли ва жозибадорлиги;
  • роликнинг маданий мерос обекти жойлашган ҳудуднинг омиллари (тарихий, маданий, табиий ва бошқалар) билан уйғунлиги;
  • роликда маданий мерос обекти жозибадорлигини тўлиқ очиб бериши.
  • Танловга тақдим этиладиган видеороликка қўйиладиган талаблар:
  • видеороликларнинг формати -AVI, MPEG-4, MP4, MOV;
  • видеороликларнинг ўлчами – 720р (1280х720)  
  • видеороликларнинг давомийлиги– 1,5-3 дақиқагача;
  • ролик охирида муаллифнинг Ф.И.Ш (ташкилот номи), видеоматериал номи кўрсатилиши керак.  

  Видеоматериаллар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

  • мавзуга мослиги, видеоролик танлов мавзусига ҳамда танлов олдига
  • қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши;
  • ғоянинг янгилиги. Видеоролик сюжети оригинал бўлиб, бошқа видеороликларнинг сюжет ва ғоясини такрорламаслиги керак.
  • қисқа метражли видеороликлар танловига ариза топшириш 2021-йилнинг  26-декабр куни соат 24.00 га қадар қабул қилинади ва сараланади.

Сараланган видеороликлар 2021-йилнинг 27-декабридан 29 - декабр кунига қадар овоз йиғиш учун Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигининг веб саҳифалари ва ижтимоий тармоқларига жойлаштирилиб, овозга қўйилади. Овоз бериш 29 - декабр соат 00:00га қадар давом этади. Энг кўп кўрилган ва “лайк” йиққан видеороликлар ғолиб деб топилади.

Ғолиб деб топилган танлов иштирокчилари I, II, III - даражали дипломлар ҳамда қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

1-ўринга нотебоок;

2-ўринга планшет;

3-ўринга смартфон.

  Танлов иштирокчилари томонидан ўз видеоролик ва аризаларини электрон почта орқали info@motas.uz (мавзу қисмида “Мамлакатимизнинг моддий маданий мерос обектлари салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ёритиб беришга қаратилган энг яхши қисқа метражли видеороликлар кўрик-танлови”га кўрсатилиши шарт) юборилади. Аризада муаллифнинг исм фамилияси отасининг исми ва боғланиш контактлари аниқ кўрсатилиши шарт.

    Бошқа янгиликлар