Туман ҳокими Анваржон Отахожаев Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессиясида анашу масалаларга алоҳида тўхталди.
Чортоқ марказида жойлашган марказий деҳқон бозорининг қурилиши икки йилдирки битмайди... Хуллас аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бу масала ОАВ томонидан ҳам бир неча маротаба бонг урилган.
-Бозор бўйича барча масалалар ҳал бўлган ва ваъда бериб айта оламизки, 2022 йил Наврўз байрамига тантанали равишда фойдаланишга топширилади, дея ваъда берди туман ҳокими (видео)
Ҳафтанинг ҳар сешанбаси ҳокимнинг фуқароларни қабул қилиш куни. Нега қабулга аҳоли кам келади? Бу муаммоларга ечим топилмаслиги ва фуқароларни қабулга ишонмаслигими ёки ҳамма муаммолар ҳал этилганлиги боисданми?
Йил бошидан туман ҳокимлигига, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 1342 тани ташкил этади. Шундан, 1172 таси (87,3%) қаноатлантирилган, 158 тасига (11%) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтирилган, 12 таси (1,7%) кўриб чиқиш жараёнида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва Виртуал қабулхоналари орқали туман ҳокимлигига жами 1 428 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 1 121 таси (78.5%) қаноатлантирилган, 264 таси (18%) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилган, 43 таси (3.5%) хозирда ўрганиш жараёнида.
Ҳоким ўз мурожаатида 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йилга белгиланган режалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, 2021 йил январь-ноябрь ойлари якуни билан ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,3 фоиз, пудрат ишлари 109,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 106,7 фоиз ва жами хизмат ҳажми 121,8 фоизни ташкил этмоқда.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари улуши 1 238,0 минг сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 833,3 минг сўмни, пудрат ишлари 1 533,9 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 2 854,2 минг.сўмни ва хизмат ҳажми 3 609,5 минг сўмни ташкил этди.
Умида Қўшоқова






